locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Акрамжон Комилов ОКМК жамоасини тарк этди

Футболчи олмаликликлар таркибида 93 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини бир бор ишғол этди ҳамда жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Акрамжон Комилов ОКМК жамоасини тарк этди
photo: OKMK fk

ОКМК ФК жамоаси ва ярим ҳимоячи Акрамжон Комилов ўртасида ўзаро тузилган шартнома муддати якунга етгани муносабати билан футболчи клубни тарк этди.

"2021-йилдан буён ОКМК ФК сафида тўп суриб келган Акрамжон Комилов жамоамиз либосида барқарор ва фидокорона фаолият олиб борди. Ушбу давр мобайнида у барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда, умумий ҳисобда 93 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини бир бор ишғол этди ҳамда жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди.

ОКМК ФК Акрамжон Комиловга клуб ривожи йўлида қўшган ҳиссаси учун чуқур миннатдорлик билдиради ва келгусидаги фаолиятида муваффақиятлар тилайди",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг