locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Акобир Қаюмов: Рақиб сафида талабалар майдонга тушмаслигини биламиз

Про лиганинг ўтган турида Каттақўрғон учун расмий дебютини нишонлаган дарвозабонни клуб матбуоти суҳбатга чорлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Акобир Каюмов: Мы знаем, что за соперника выйдут на поле не студенты
photo: Kattaqo'rg'on FK

Про лиганинг ўтган турида Каттақўрғон учун расмий дебютини нишонлаган дарвозабонни клуб матбуоти суҳбатга чорлади.

- Дебют яхши ўтди. Дарвозамиз ёнида хавфли деб айтса бўладиган вазиятлар деярли юзага келмади. Бунда кўпроқ ҳимоячиларимизнинг ҳиссаси бор. Уларга фаол ўйин кўрсатишгани учун миннатдорчилик билдираман.

- Эртага Бухоро давлат университетига қарши майдонга чиқамиз. Бўлажак баҳсдан қандай кутилмаларингиз бор?

- Рақиб университет жамоаси бўлса-да, таркибида талабалар эмас, профессионал футболчилар тўп тепишини биласиз. Улар орасида Суперлига ҳавосидан баҳраманд бўлишга улгурган йигитлар ҳам бор. Барча ўйинларга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.

- “Каттақўрғон”да Сардор Қобулжонов билан бирга ўйнаяпсиз. У лигагаги энг ёши катта футболчилардан бири. Дарвозабон учун ҳамкасби нисбатан тажрибали бўлгани яхшими?

- Ёнингиздаги шеригингиз қанчалик тажрибали бўлса, шунча кўп нарса ўрганиш имкониятига эга бўласиз. Фақат майдонда эмас, унинг ташқарисида ҳам. Сардор ака билан 3-марта бирга ўйнаяпмиз. Бир-биримизни жуда яхши биламиз. Шу сабабли ҳамкорликда ишлаш осонроқ…

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг