Акмал Шораҳмедов мураббийлик фаолиятини «Қизилқум»да давом эттиради
У мавсум якунига қадар Навоий клубида қолади.
Фото: Қизилқум ПФК
Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси Акмал Шораҳмедов мураббийлик фаолиятини “Қизилқум”да давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Жамоамизда янги мураббий иш бошлади. Фаолияти давомида Андижоннинг “Андижон”, Тошкентнинг “Локомотив”, Термизнинг “Сурхон” жамоаларида ишлаган тажрибали мутахассис Акмал Шораҳмедов эндиликда клубимизда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида иш юритади.
“Клубимиз раҳбарияти ушбу мураббий билан йил якунигача шартнома имзолади”, — дейилади хабарда.