Акмал Шораҳмедов «Андижон»ни вақтинчалик бошқаради
Шораҳмедов бугун “бургутлар” билан илк баҳсини “Хоразм”га қарши ўтказади.
Фото: Андижон ПФК
“Андижон” клубини Акмал Шораҳмедов вақтинчалик бошқаради. Клуб бу ҳақда Лигага маълум қилди.
Маълумотда айтилишича, бош мураббий Максим Шатских билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шундан келиб чиқиб, жамоа мураббийи Акмал Шораҳмедов асосий жамоанинг вақтинча бош мураббийи вазифасини бажаради.
Шораҳмедов бугун “бургутлар” билан илк баҳсини “Хоразм”га қарши ўтказади. Беллашув соат 18:15 да старт олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист