locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Акмал Рустамов: «Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар икки жамоа ўйнайди»

«Қизилқум» устози «Қўқон-1912»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Акмал Рустамов: «Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар икки жамоа ўйнайди»
Фото: Қизилқум ПФК

«Қизилқум» бош мураббийи Акмал Рустамов Суперлига 21-тур доирасидаги «Қўқон-1912» (2:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Танаффусдан фойдаланиб учта ўртоқлик ўйиниларини ўтказгандик. «Қўқон-1912» ни ўрганиб чиққандик, аммо бугун уларнинг ўйинига мослашиб қолдик. Юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ўйинни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Йигитларга раҳмат айтаман", — дея сўз бошлади Рустамов.

— Иккинчи бўлимда қизиқ ҳолат бўлди. Жамоангизнинг 5-рақамли ўйинчиси Дилшод Комиловни захирага олмоқчи бўлдингиз, аммо у хоҳламади. Жамоанинг ички муҳити яхши эмасми?

— Жамоада ҳаммаси яхши, барчаси режамиз бўйича кетмоқда. У майдонда мени тушунмади, бу вазиятни ўрганамиз.

— Бугунги Қўқон шамоли «Қизилқум»га қанчалик қаршилик кўрсатди?

— Бу об-ҳавода «Қўқон-1912» ҳам, «Қизилқум» ҳам ўйнайди. Вазиятлардан фойдаланганимизда барчаси бошқача бўларди. Об-ҳавони айбламаслик керак. Ушбу ўйинни таҳлил қилиб, «Насаф»га қарши тайёргарликни бугундан бошлаймиз.

— «Қизилқум» айниқса иккинчи бўлимда жуда ҳам ҳужумкор ҳаракат қилди. Навоий жамоаси бунга қадар 9 та ўйиндан бери мағлуб бўлмай келаётганди ва бу рекорд янгиланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо, жамоа олдинги ўйинларга нисбатан жуда бош кўринди.

— Футболчиларимга яна бир бор раҳмат айтаман. Улар борларини беришди. Эҳтимол шамол, эҳтимол об-ҳаво таъсир қилгандир. Бу ўйинни таҳлил қилганимиздан сўнг аниқ бўлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг