Акмал Рустамов: «Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди»
Суперлига 22-туридан ўрин олган «Қизилқум» - «Насаф» (0:1) учаршувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.
-Ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
- Ўйинни жуда яхши ўтказдик. Ҳамма футболчиларга борларини бергаин учун раҳмат айтаман. Биз жиддий ҳозирлик кўргандик. Вазиятлар бўлди, агар фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Бу – футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади. Жамоамиз иштирокидаги учрашувларда энг оғриқли нуқта деб бемалол айтсам бўлади, мана нечанчи ўйиндирки ҳакамлардан азият чекяпмиз. Ҳакамларни деб очко йўқотяпмиз. Бугунги учрашувни олайлик, биринчи таймнинг ўзида тўп рақиб футболчиси қўлига икки марта тегди. Ҳакамни ВАРни эшитиб ҳам тегмади деб ҳисоблаяпти. Мен умуман тушунмай қолдим.
90-дақиқада юз берган ҳолатни олайлик, ҳакам худди шу вазиятни кутгандек йўл тутди. Ҳакам нимадир қоида бузилишини атайин кутди. Юқори ташкилотлардан жамоамиз иштирокидаги ўйинларда ҳакамликни кўриб чиқишларини сўрайман. Футболчиларимиз 90 дақиқа тинмай ҳаракат қиляпти, лекин ҳакамнинг хатосини деб ютқазиб қўйяпмиз. Бу ҳакам (Иброҳим Исмоилов) «Андижон» билан ўйинда голимизни ҳисобламаганди. ОКМК билан баҳсда эса пеналти бермаган. Ҳозир яна шу ишни қиляпти. «Насаф»га ёрдам керак эмас. Улар чемпион жамоа. Лекин барибир ёрдам беряпти.
- Бозоровнинг «Насаф»га қарши баҳсдаги ҳаракатлари ҳақида
- Биз ҳаммага бирин-кетин имкон беряпмиз. Бозоров бугун яхши ҳаракат қилди. Унда олинда ўсиш бор. Пеналти бўлган вазиятни кўрдингиз, ҳакамга ВАРга мурожаат қилишни хоҳламади ҳам. Бирданига ўзи қарор чиқарди. Ўша пайт футболчимизга нисбатан қоида бузилганди, лекин ҳакам индамади. Бозоровнинг ўйинига келадиган бўлсак, унинг ҳаракатларидан қониқдим», - дея Рустамовнинг сўзларидан келтиради «Қизилқум» матбуот хизмати.