Акмал Мозговой БАА клубига ўтди
Фото: Насаф ПФК
"Насаф" собиқ футболчиси Акмал Мозговой фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттиради.
2024 йилда "Суперлиганинг энг яхши футболчиси" совринини қўлга киритган Мозговой "Банияс" жамоаси билан шартнома имзолади.
"Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиси бўлган Акмал жамоа билан бирга 3 маротаба Ўзбекистон Кубоги, 3 маротаба Суперкубокни, бир мартадан Суперлиганинг олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
“Жамоамизга унутилмас лаҳзаларни тақдим этгани, фидойилиги ва садоқати учун Акмал Мозговойга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Клубимизнинг барча аъзолари ва минглаб мухлисларимиз номидан унга келгуси фаолиятида улкан зафарлар ва омад тилаймиз”, - дейилади хабарда.
Баҳром Бобонов
Редактор