locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳакими камида икки ойга сафдан чиқди

Унинг Африка кубогида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳакими камида икки ойга сафдан чиқди
ФОТО: Getty images

“ПСЖ” ҳимоячиси Ашраф Ҳакими жароҳати сабаб камида икки ой давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Marса хабар беришича, унинг тиббий текширувларидан сўнг шифокорлар шундай хулосага келган.

Марокашлик 27 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган “Бавария”га қарши баҳсда Луис Диаснинг ортдан ташланган “подкат”идан сўнг жиддий жароҳат олган.

Футболчи майдонни кўз ёшлари билан тарк этган, Диас эса қизил карточка билан сийланганди.

Шу тариқа Ҳакимининг 21 декабрдан бошланадиган Африка кубогида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг