Ҳакими: Ўйин услубимиз ўхшаш, иложи борича тўпни кўпроқ ушлаб туришни истаймиз
ПСЖ ҳимоячиси Чемпионлар Лигасининг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.
Photo: gettyimages
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Чемпионлар Лигасининг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин услубимиз ўхшаш, иложи борича тўпни кўпроқ ушлаб туришни истаймиз. Биз шошилмаймиз. Тўпни қайси жамоа аниқроқ бошқарса, ўша жамоа ғалаба қозонади, кўп нарса деталларга ҳам боғлиқ бўлади. Умид қиламанки, биз ғалаба қозонамиз", – деди марокашлик футболчи.
Бугун, 1 октябрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқич 2-туридан ўрин олган "Барселона" – ПСЖ учрашуви бўлиб ўтади.
Иброҳим Жалолов
Редактор