locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳаким Фузайлов: Ўзимизга ўзимиз пеналти олиб келганимиз чатоқ бўлди

Хоразм бош мураббийи Навбаҳор билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳаким Фузайлов: Ўзимизга ўзимиз пеналти олиб келганимиз чатоқ бўлди
photo: Xorazm FK

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикр билдирди.

"Учрашувни барча кўрди, биринчи тайм тўлиқ устунлигимиз остида кечди. Рақибда деярли имконият бўлмади. Фақат ўзимизга ўзимиз пеналти олиб келганимиз чатоқ бўлди. Умуман олганда эса ўйинни яхши ўтказдик. Лекин барибир гол уриш билан боғлиқ муаммодан чиқиб кета олмаяпмиз.

Бунинг устига футболчимиз қизил карточка олиб ўйинни 10 киши бўлиб тугатдик. Лекин бу ҳакамнинг қарори ва мен муҳокама қилмайман. Шогирдларимга охиригача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман. Чемпионат давом этади, имконият бор экан курашамиз", - деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг