locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳаким Фузайлов Қирғизистон клуби бош мураббийлигидан кетди

Бироқ мутахассис қўл остида жамоа 9 та учрашувда 5 очко тўплади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳаким Фузайлов Қирғизистон клуби бош мураббийлигидан кетди
Фото: Хоразм ПФК

Тожикистонлик мутахассис Ҳаким Фузайлов «Қирғизалтин» клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди. Клуб ва мураббий ўртасидаги меҳнат шартномаси томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган.

Маълум бўлишича, бунга мураббийнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолати сабаб бўлган. Фузайлов «Кыргызалтын»ни 2026 йил июнь ойи бошида қабул қилиб олган ва жамоани инқироздан олиб чиқиш вазифасини олган эди.

Бироқ мутахассис қўл остида жамоа 9 та учрашувда 5 очко тўплади. Бу баҳсларда «Қирғизалтин» 9 та гол урган ва ўз дарвозасидан 33 та гол ўтказиб юборган. Айни пайтда жамоа 20 турдан сўнг 7 очко билан Қирғизистон чемпионати жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

Фузайловнинг Қирғизистон футболидаги фаолияти бу билан биринчи марта эмас. У 2020 йилда ҳам «Каганат» клубига бош мураббийлик қилган. Фаолияти давомида «Бухоро», «Динамо» (Самарқанд), «Андижон», «Локомотив» (Тошкент), «Хўжанд», «Истиқлол» каби жамоаларда ишлаган, шунингдек, 2016–2018 йилларда Тожикистон миллий терма жамоасини бошқарган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг