locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аканжи: «Энди гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни истаймиз»

Швейцария гуруҳда 4 очкога эга.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Аканжи: «Энди гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни истаймиз»
ФОТО: Getty images

Швейцария миллий жамоаси ҳимоячиси Мануел Аканжи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Боснияга қарши учрашувдаги 4:1 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.

«Турнирдаги илк ғалабани қўлга киритиш жуда муҳим эди. Чунки Қатар билан дурангдан кейин ОАВ ва жамоатчилик орасида кўплаб муҳокамалар ва танқидлар пайдо бўлди. Бу футболнинг бир қисми, аммо айрим масалалар кийиниш хонасида қолиши керак деб ўйлайман.

Биз майдонда сабр-тоқат, тўғри стратегия ва муваффақиятли ўзгаришлар орқали жавоб бердик. Энди гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни истаймиз. Бу бизга ўз даражамизни сақлаб қолишга ёрдам беради», — дея қўшимча қилди футболчи.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг