Ҳакамлар академиясининг охирги ўқув модули бошланди
Маълумки, илк бор Ўзбекистонда ташкил этилган Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Академиянинг дастлабки тингловчилари йил якунида ўқишни муваффақиятли тамомлаб, сертификатга эга бўлишади.
Ҳозирда академия ўқувчилари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ЎФА биринчилиги мусобақасининг U-16 ёш тоифасидаги баҳсларида фаолият олиб бормоқда. Уларнинг майдондаги ҳаракатлари ва бошқарув жараёни тажрибали инструкторлар — Бобур Ҳайдаров, Валентин Коваленко, Александр Попов, Бахтиёр Тагаев, Виктор Серазитдинов ва Бахтиёр Намозов томонидан мунтазам кузатиб борилмоқда.
Баҳслардан сўнг ёш ҳакамлар иштирокида ўйинларга бағишланган батафсил таҳлил жараёнлари ҳам ташкил этилмоқда. Бу жараён уларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллайди.
Шунингдек, ёш ҳакамлар учун қулай шароитлар яратилган бўлиб, улар ЎФА ва Ҳакамлар маркази томонидан ётоқхона ҳамда сифатли озиқ-овқат билан тўлиқ таъминланмоқда.