locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳакамлар академиясининг 4-модули давом этмоқда.

Тошкентда Ҳакамлар академияси тингловчилари учун ташкил этилган ўқув курсининг 4-модули доирасида амалий тажриба алмашиш учрашуви ўтказилди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ҳакамлар академиясининг 4-модули давом этмоқда.
photo: UzFHM

Тошкентда Ҳакамлар академияси тингловчилари учун ташкил этилган ўқув курсининг 4-модули доирасида амалий тажриба алмашиш учрашуви ўтказилди.

Унда Суперлига ва халқаро тоифадаги ҳакамлар Аскер Нажафалиев, Акобирхўжа Шукурўллаев, Абдурашид Худойберганов, Жасур Мухторов ҳамда Насибабону Тошмуҳаммедова иштирок этиб, тингловчилар билан ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Учрашув давомида профессионал ҳакам бўлиш йўлида ўйин қоидаларини мукаммал ўзлаштириш, жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор қаратиш, хорижий тилларни ўрганиш, қатъиятли бўлиш, доимий равишда ўз устида ишлаш ҳамда тартиб-интизомга риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди. Шунингдек, ҳакамларнинг халқаро майдонга чиқиш йўлидаги фаолияти, босиб ўтган йўллари ва орттирган тажрибалари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Аскер Нажафалиев, Акобирхўжа Шукурўллаев ва Абдурашид Худойберганов ОФК Ҳакамлар академияси битирувчилари ҳисобланади. Улар мазкур академиядаги таълим жараёни, ўқув дастурлари ва халқаро даражадаги ҳакам сифатида шаклланишдаги муҳим жиҳатлар ҳақида сўз юритиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Учрашув савол-жавоблар ва очиқ мулоқот руҳида ўтиб, бўлажак ҳакамлар учун фойдали тавсия ва маслаҳатларга бой бўлди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг