locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳакамлар академиясининг 3-модули Наманган вилоятида давом этмоқда

Турли ҳолатлар видео лавҳалар орқали намойиш этилиб, ҳар бир эпизод юзасидан батафсил тушунтириш ва тавсиялар берилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳакамлар академиясининг 3-модули Наманган вилоятида давом этмоқда
photo: UzFHM

Ҳакамлар академияси тингловчилари О‘ФА тасарруфидаги футбол мактабларининг 2009-йилда туғилган футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати учрашувларида ҳакамлик қилиб, амалий тажриба ва кўникмаларини мустаҳкамлаб боришмоқда.

Шунингдек, учрашувлардан сўнг йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар мутахассислар томонидан аниқ вазиятлар асосида таҳлил қилинмоқда. Турли ҳолатлар видео лавҳалар орқали намойиш этилиб, ҳар бир эпизод юзасидан батафсил тушунтириш ва тавсиялар берилмоқда.

Муҳокамалар давомида ёш ҳакамларга келгусида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, қарор қабул қилишда янада эътиборли бўлиш ҳамда ҳакамлик савиясини мунтазам ошириб бориш зарурлиги алоҳида таъкидланмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг