Ҳакамлар академиясининг 2-модул ўқув жараёни давом этмоқда
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.
Фото: UzFHM
Назарий машғулотлар доирасида тингловчиларга ўйин эпизодларини чуқур таҳлил қилиш, тўғри қарор қабул қилиш механизмлари ҳамда замонавий ҳакамлик мезонлари бўйича дарслар ўтилмоқда.
Амалият билан уйғун ҳолда, академия тингловчилари 21-апрелдан Фарғона вилоятида старт олган ЎФА тасарруфидаги футбол мактабларининг 2011-йилда туғилган футболчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати учрашувларида ҳакамлик қилиб, амалий тажриба орттирмоқда.
Мазкур ёндашув ёш ҳакамларнинг назарий билимларини амалият билан мустаҳкамлаш, шунингдек, уларни профессионал фаолиятга босқичма-босқич тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист