Ҳакамлар академиясида навбатдаги ўқув модули давом этмоқда
Навоий вилоятида Ҳакамлар академиясининг навбатдаги ўқув модули ўтказилмоқда. Унда ёш ҳакамлар амалий машғулотлар ва турли синовлардан ўтмоқда, уларнинг натижалари эса мунтазам қайд этиб борилмоқда.
Машғулотлар Валентин Коваленко, Александр Попов ва Маъмур Саидкасимовлар томонидан олиб бормоқда.
Академия ўқувчилари ушбу модул доирасида Навоий вилоятида 2008-йилда (У-17) туғилган ўсмирлар ўртасидаги вилоят терма жамоалари иштирок этаётган “Ўзбекистон чемпионати” баҳсларида ҳакамлик қилишмоқда. Ушбу ўйинлар орқали уларнинг амалий кўникмалари ҳамда жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтказилмоқда.
Мусобақа давомида ўйинлар доимий равишда таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликлар юзасидан назарий машғулотларда тегишли тавсиялар ва кўрсатмалар бериб борилмоқда.