Ҳакамлар академиясида навбатдаги ўқув модули бошланди
Навоий вилоятида Ҳакамлар академиясининг навбатдаги ўқув модули ўз ишини бошлади. Унда ёш ҳакамлар амалий машғулотлар ва турли синовлардан ўтказилмоқда ва уларнинг натижалари мунтазам қайд этиб борилмоқда.
Мазкур амалий модул Маъмур Саидкасимов, Юлия Тарасова, Александр Попов ва Валентин Каволенколар томонидан олиб борилмоқда.
Академия ўқувчилари ушбу модул доирасида Навоий вилоятида 2008-йилда (У-17) туғилган ўсмирлар ўртасидаги вилоят терма жамоалари иштирок этадиган “Ўзбекистон чемпионати” баҳсларида ҳакамлик қилишади. Ушбу ўйинлар орқали уларнинг амалий кўникмалари ва жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтказилада.
Мусобақа давомида ўйинлар доимий равишда таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликлар юзасидан назарий машғулотларда тегишли тавсиялар ва кўрсатмалар бериб борилади.