Ҳакамлар академияси тингловчиси Дурдона Садуллаева аёллар Олий лигаси учрашувини бошқариб борди
Ҳакамлар академияси тингловчиси Дурдона Садуллаева аёллар Олий лигаси учрашувини бошқариб борди.
2026-йилги Ҳакамлар академияси тингловчиси Дурдона Садуллаева ўқув жараёни давом этаётганига қарамай, назарий билимлари, жисмоний тайёргарлиги ва амалий салоҳияти сабабли аёллар Олий лигаси 12-туридан ўрин олган ОКМК-W – "Бунёдкор-W" учрашувини бошқарди. Унга қанотларда Хайринисо Эркинова ва Ойдиной Абдувахобова ёрдам берди.
Ёш ҳакамларнинг тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, уларни профессионал мусобақаларга босқичма-босқич жалб этиш Ҳакамлар академиясининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу сабабли бу каби тайинловлар ёш ҳакамларнинг назарий ва амалий тайёргарлигини реал ўйинлар орқали янада мустаҳкамлаш, уларнинг тажрибасини ошириш ҳамда келгусида юқори даражадаги мусобақаларда фаолият юритишлари учун муҳим имкониятдир.