locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳакамлар академияси тингловчилари учун ташкил этилган ўқув курсининг 4-модули Тошкент шаҳрида давом этмоқда

Машғулотлар давомида маҳаллий ва халқаро мусобақалардан олинган видеолавҳалар асосида ўйин вазиятлари батафсил таҳлил қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳакамлар академияси тингловчилари учун ташкил этилган ўқув курсининг 4-модули Тошкент шаҳрида давом этмоқда
photo: UzFHM

Ҳакамлар академияси тингловчилари учун ташкил этилган ўқув курсининг 4-модули Тошкент шаҳрида давом этмоқда.

Мазкур модул доирасида бўлажак ҳакамларнинг назарий ва амалий билимларини янада мустаҳкамлаш, замонавий футбол ҳакамлиги талабларига мос кўникмаларни шакллантириш ҳамда ўйин вазиятларини тўғри баҳолаш бўйича машғулотлар олиб борилмоқда.

Ўқув жараёнларида FIFA инструктори Валентин Коваленко ҳамда тажрибали инструкторлар Александр Попов, Бахтиёр Тагаев, Тимур Галеев ва тажрибали аёл ҳакам Эдита Мирабидова иштирок этиб, тингловчиларга футбол қоидаларининг амалий қўлланилиши, мураккаб ўйин эпизодларини таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш жараёнлари юзасидан дарслар ўтмоқда.

Машғулотлар давомида маҳаллий ва халқаро мусобақалардан олинган видеолавҳалар асосида ўйин вазиятлари батафсил таҳлил қилиниб, ҳакамларнинг майдондаги позиция танлаши, интизомий чораларни қўллаш ҳамда жамоавий ишлаш тамойиллари муҳокама қилинмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг