Академиялар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди
Мусобақа давомида ёш футболчилар ўз маҳорати, тезкорлиги ва жамоавий ўйини билан ажралиб туришди. Ҳар бир учрашув кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди.
photo: UFA
Бугун Миллий футбол марказида ЎФА ҳузуридаги футбол академиялар ўртасида 2013-йилда туғилган футболчилар иштирокидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақа давомида ёш футболчилар ўз маҳорати, тезкорлиги ва жамоавий ўйини билан ажралиб туришди. Ҳар бир учрашув кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди.
Мусобақа якунларига кўра:
Биринчи ўрин — Фарғона ФА
Иккинчи ўрин — Тошкент вилояти ФА
Учинчи ўрин — Андижон ФА
Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндор жамоаларга эсдалик совғалар топширилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор