«Академиялар Кубоги – 2025» якунига етди
Ғолиб ва совриндор жамоаларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан кубок, медал ва эсдалик совғалари топширилди.
Фото: ЎФА
Сирдарё вилояти футбол академиясида 4–9 ноябр кунлари футбол бўйича 2013-йилда (У-12) туғилган ёш футболчилар ўртасида ҳудудий вилоят футбол академиялари ўртасида “Академиялар Кубоги – 2025” мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур турнирда 14 та академия иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Мусобақа якунига кўра:
1-ўрин — Андижон футбол академияси
2-ўрин — Сирдарё футбол академияси
3-ўрин — Тошкент вилояти футбол академияси
Ғолиб ва совриндор жамоаларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан кубок, медал ва эсдалик совғалари топширилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист