locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ғайратжон Махмудов: \"Ўзбекистонимиз жаҳон футболи ва футбол дунёси бозорида харидорларга эришади\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ғайратжон Махмудов: "Ўзбекистонимиз жаҳон футболи ва футбол дунёси бозорида харидорларга эришади"
PHOTO: Telegram
ЖЧ. Саралаш. Осиё
05.06.2025, Як.
БАА
0
Ўзбекистон
0

Ушбу муҳим баҳс олдидан футбол жамоатчилиги ҳамда умуман бошқа соҳаларда фаолият юритаётган юртдошларимизнинг фикрлари билан ўртоқлашиб борамиз.

Sports24.uz енгил атлетиканинг узоқ масофага югуриш тури билан шуғулланувчи тажрибали спортчи Ғайратжон Махмудовнинг фикрлари билан қизиқди:

“Бугун азалий орзу амалга ошадиган кун. Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ҳар жабҳада фойдалари кўп. Дунё футболи элитасида ўз мавқеимизга эга бўламиз. Скаутлар, яъни даллоллар назарига тушамиз. FIFA Ўзбекистонга сармоя ажратади. Топ давлатлар терма жамоалари бизга таклифлар билан чиқади.

Маркетинг ҳамда рекламалар бўйича бренд спорт фирма ва компаниялар ҳамкорликда ишлашни таклиф қилади. Хуллас, Ўзбекистонимиз жаҳон футболи ва футбол дунёси бозорида харидорларга эришади. Бобурийлар келди! Темурийлар келди! Олға Ўзбекистоним”, - дейди спортчи

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг