locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Қайрат» ЯЧЛ плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди

Қозоғистон клуби 7-турда «Брюгге»га мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Олмаотанинг «Қайрат» клуби Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-турида «Брюгге»га 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради ва плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Қозоғистон жамоаси етти учрашувда атиги бир очко жамғариб, турнир жадвалида сўнгги — 36-ўринни эгаллаб турибди. Натижада «Қайрат» Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган топ-24 таликдан ташқарида қолди.

Таъкидлаш жоиз, «Қайрат» Чемпионлар лигасининг асосий босқичида илк бор қатнашмоқда.

Умумий босқичнинг якуний, 8-турида Олмаота клуби Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув чоршанба, 28 январь куни бўлиб ўтади. Беллашув Лондондаги «Эмирейтс» стадионида ўтказилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг