locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Айдер Курбаев: «Мусобақада муносиб иштирок этиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз»

Илк учрашувини 7-апрел куни Қирғиз Республикасига қарши ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Айдер Курбаев: «Мусобақада муносиб иштирок этиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз»
Фото: ЎФА

“CAFA U-17 Championship 2026” турнири олдидан Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Айдер Курбаев ўз фикрларини билдирди.

"Ушбу мусобақа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мазкур турнир жамоамиз учун муҳим тажриба мактаби бўлиб хизмат қилади. Бу орқали ўз имкониятларимизни яна бир бор синовдан ўтказиш, кучли ва заиф томонларимизни аниқлаб олиш имконига эга бўламиз. Иштирок этаётган барча жамоалар юқори савияда, шу боис мусобақада муносиб иштирок этиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Шу билан бирга, келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё кубогига жиддий тайёргарлик олиб бораяпмиз. Ҳозирда жамоанинг асосий ўзаги шакллантирилган, бироқ футболда рақобат доимо устувор. Шу сабабли ҳеч бир футболчининг терма жамоадаги ўрни олдиндан кафолатланмаган. Осиё кубогигача бўлган даврда ўзини яхши томондан кўрсата олган футболчиларни синовдан ўтказишда давом этамиз", — деди Айдер Курбаев.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси “CAFA U-17 Championship 2026” турнирдаги илк учрашувини 7-апрел куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да Миллий футбол марказида Қирғиз Республикасига қарши ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг