locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Aichi-Nagoya-2026: Ўзбекистон U-23 бронза медалидан ҳам қуруқ қолди

Шу тариқа Равшан Ҳайдаров шогирдлари Осиё ўйинларини 4-ўринда якунлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинларининг бронза медали учун баҳсида Хитойга пеналтилар сериясида имкониятни бой берди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланган бўлса, пеналтилар сериясида Хитой 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 15-дақиқада Hu Hetao томонидан очилди. 43-дақиқада Сардор Баҳромов аниқ зарба билан мувозанатни тиклади — 1:1. Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Wang Yudong узоқ масофадан чиройли гол уриб, Хитойни яна олдинга олиб чиқди.

Ўзбекистон учрашув сўнггида мағлубиятдан қутулиб қолди. 90-дақиқада Шодиёр Шодибоев дарвозабон қайтарган тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Дастлаб гол офсайд сабаб бекор қилинган бўлса-да, VAR текширувидан кейин гол инобатга олинди. Пеналтилар сериясида эса Хитой 4:3 ҳисобида устун келди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим финалда ҳам Японияга қарши 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пеналтилар сериясида 8:9 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шу тариқа Равшан Ҳайдаров шогирдлари Осиё ўйинларини 4-ўринда якунлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг