locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АГМК ёки ОКМК? Футболдаги аббревиатура баҳси яна кун тартибида

Игор Сергеевнинг “русча” талаффузи мухлислар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АГМК ёки ОКМК? Футболдаги аббревиатура баҳси яна кун тартибида
Расм: Telegram

“Пахтакор”нинг Oлмалиқ клубидан 1:2 ҳисобида кутилмаган мағлубияти нафақат ўйин, балки майдондан ташқарида ҳам қизиқарли баҳсларга йўл очди. Ўйиндан сўнг Игор Сергеевнинг самимий ва очиқ фикрлари кўпчиликка ёқди, аммо эътибор кўпроқ унинг клуб номини “АГМК” деб аташига қаратилди. Бу ҳақда халқаро журналист Александр Троицкийнинг канали ҳам тўхталиб ўтди.

Шу орқали футбол муҳитидаги эски савол яна кун тартибига чиқди: клубнинг номи қай тарзда тўғри айтилиши керак? Айримлар “чистота”ни сақлаш учун “ОКМК” атамасини маъқул кўради. Бошқалар эса, жумладан Сергеев ҳам, болаликдан одат бўлиб қолган “АГМК”ни ишлатишда давом этмоқда.

Қизиғи шундаки, клубнинг асоси бўлган завод расмий сайтида ҳануз “АГМК” сифатида рус тилида ёзилади. Шу боис кўпчилик номни ўзгартиришга шошилмайди. Бироқ Россиядаги спорт ОАВ ва блогерлар, хусусан “Матч ТВ” ва “Советский спорт”, эҳтиёт чораси сифатида “ОКМК”дан фойдаланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг