locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Агирре: «Англияга қарши ўйин Мексика футболи тарихидаги муҳим учрашувлардан бири бўлади»

Мексика устози Англияга қарши баҳс аввалида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Агирре: «Англияга қарши ўйин Мексика футболи тарихидаги муҳим учрашувлардан бири бўлади»
ФОТО: Getty images

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агирре 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Англияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Уларнинг таркибида Англия чемпионатида ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам тўп сураётган юқори савияли футболчилар бор. Улар жисмонан кучли ва сифатли футбол намойиш этади.

Гарет Саутгейт келгач, Англиянинг ўйин услуби қандай ўзгарганини яхши эслайман, Томас Тухель эса шу йўналишни давом эттирди. Бу жамоа икки хил услубда ўйнай олади. Илгари улар тезкор ва тўғридан-тўғри ҳужум қилар, рақибга босим ўтказарди.

Ҳозир ҳам шундай ўйнайди, аммо бу иш бермаса, ўйин услубини ўзгартира олади. Мексика футболи тарихида кўплаб унутилмас учрашувлар бўлган. Эртанги баҳс ҳам шулардан бири бўлади», — деди Агирре ФИФА расмий сайтига.

Мексика ва Англия ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашуви 6 июль куни бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа мусобақанинг чорак финалига йўл олади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг