«Агентларим «Ливерпуль» билан музокара ўтказмоқда» — Конате
Конате "Ливерпул"да 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда.
ФОТО: Getty images
"Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраҳима Конате мерсисайдликлар билан шартномасини узайтириш имкониятлари ҳақида гапирди. Франциялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
"Охирги пайтларда матбуотда кўп хабарларни кўрдим, масалан, "Ливерпуль" менга янги таклиф билан чиқди... Бу қаердан келганини билмайман. Менинг агентларим "Ливерпуль" билан музокаралар олиб боришмоқда ва умид қиламанки, қарорим тез орада қабул қилинади ва мен буни эълон қила оламан", — дея Конате сўзларини келтиради Footmercato нашри.
Конате "Ливерпул"да 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда. Француз аввалроқ "РБ Лейпциг"да ўйнаган. ОАВ хабарига кўра, 26 ёшли марказий ҳимоячига "Реал Мадрид" қизиқиш билдирмоқда
Розикжон Султонмуродов
Журналист