locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Агехонанинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди

Испания миллий жамоаси ҳужумчиси ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Порту» жамоасининг испаниялик ҳужумчиси Самуэл Агехонанинг жароҳати кутилганидан анча оғир бўлиб чиқди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, футболчи нафақат жорий мавсумнинг қолган қисмини ва ЖЧ-2026 баҳсларини ўтказиб юборади, балки 2026 йил охиригача майдонга қайта олмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «аждаҳолар» форварди 9 февраль куни Португалия Примейра лигасининг 21-тури доирасидаги «Спортинг»га қарши баҳсда (1:1) тиззасидан жароҳат олиб, танффусда алмаштирилган эди. Тиббий кўрик натижалари футболчининг тиззасидаги олдинги хочсимон боғламлари узилганини тасдиқлади.

Самуэлнинг «Порту» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсумда 32 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол ва битта самарали узатмани амалга оширди

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг