locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Агар Ян Диомане «ПСЖ»га ўтишни устувор вазифа деб ҳисобласа, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиблари музокараларга киришадилар

Париж клуби раҳбарияти «Лейпциг»нинг ивуарлик вингери трансфери бўйича ҳали аниқ қадамларни ташлагани йўқ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Агар Ян Диомане «ПСЖ»га ўтишни устувор вазифа деб ҳисобласа, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиблари музокараларга киришадилар
photo: gettyimages

«ПСЖ» фаол ҳаракатга ўтишдан олдин Ян Диоманенинг қарорини кутмоқда, деб хабар беради журналист Фабрис Хокинс.

Айни пайтда Париж клуби раҳбарияти «Лейпциг»нинг ивуарлик вингери трансфери бўйича ҳали аниқ қадамларни ташлагани йўқ. Агар Ян Диомане «ПСЖ»га ўтишни устувор вазифа деб ҳисобласа, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиблари музокараларга киришадилар.

Бироқ, футболчи узил-кесил қарорга келмагунча, парижликлар «Лейпциг»га расмий таклиф билан чиқишмайди. Немис клуби ҳам футболчининг ўз жавобини кутмоқда.

Ўз навбатида, «Ливерпул» ҳам Диомане билан шартнома имзолаш ниятида ва аллақачон «Лейпциг»га ўз таклифларини юборган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг