locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Агар яхши таклиф тушса «Реал» ёзда Кавамингани сотишга тайёр — манба

Франциялик футболчининг мадридликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилда якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби 23 ёшли яримҳимоячи Эдуарду Кавамингани ёзги трансфер ойнасида сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. L'Équipe нашри тарқатган хабарга кўра, клубга фойдали таклиф тушган тақдирда футболчи жамоани тарк этиши мумкин.

Нашрнинг маълум қилишича, Мадрид клуби раҳбарияти франциялик футболчининг ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмаётганидан норози. Каваминга энди жамоанинг «дахлсиз» футболчилари қаторига кирмайди ва айни дамда унинг «Реал»даги фаолиятини давом эттиришидан кўра, кетиш эҳтимоли юқорироқ баҳоланмоқда.

Футболчининг келажаги учун энг асосий вариант сифатида Англия Премьер-лигаси кўрилмоқда.

Эдуарду Каваминга 2021 йилнинг август ойида 40 миллион евро эвазига «Реал» сафига келиб қўшилган ва 2027 йилга қадар шартнома имзолаган эди. Жорий мавсумда яримҳимоячи барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга ва 1 та самарали узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг