locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Агар «Тоттенҳэм» АПЛдан тушиб кетса, жамоа футболчилари маоши сезиларли даражада камаяди

Ҳозирда «шпорлар» турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Агар «Тоттенҳэм» мавсум якунига кўра Англия Премьер-лигасини тарк этса, жамоа футболчилари маоши сезиларли даражада камаяди. Бу ҳақда The Athletic нашри инсайдери Девид Орнштейн хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби ўйинчиларининг аксарият шартномаларида жамоа Чемпионшипга тушиб кетган тақдирда, маошларни тахминан 50 фоизга қисқартириш ҳақидаги банд мавжуд.

Айни дамда «Тоттенҳэм» 29 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Хавфли зонада бораётган «Вест Хэм» (18-ўрин) ҳисобида эса 25 очко мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг