locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Агар «Реал» «Эспаньол»га қарши ўйинда очко йўқотса, «Барселона» чемпионлик паради ўтказади

Учрашув бугун 00:00 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» жамоаси агар Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лигадаги 34-тур учрашувида «Эспаньол»га қарши баҳсда очко йўқотса, душанба, 4 май куни чемпионлик парадини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, клуб раҳбарияти тантанали тадбирлар жадвалини аллақачон ишлаб чиққан. Агар математик жиҳатдан чемпионлик тасдиқланса, очиқ автобусдаги байрам паради белгиланган кунда бўлиб ўтади. Анъанага кўра, футболчилар 2023 ва 2025 йилларда бўлгани каби «Спотифай Камп Ноу» стадионидан Зафар аркасига қадар бўлган масофани босиб ўтишлари кутилмоқда.

«Осасуна» устидан қўзонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, каталонияликлар 88 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Айни дамда «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги фарқ 14 очкони ташкил этмоқда. Альваро Арбелоа шогирдларининг ҳар қандай очко йўқотиши чемпионат етакчисини рақиблар учун етиб бўлмас даражага олиб чиқади.

«Реал» ва «Эспаньол» ўртасидаги учрашув бугун, 3 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да (4 майга ўтар кечаси) старт олади. Айнан шу ўйин натижаси «Барселона»нинг муддатидан олдин расман чемпион бўлиш-бўлмаслигини ҳал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг