locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Агар «Ман Сити» молиявий қоидабузарлик учун жазоланса, АПЛ 2,8 миллиард евро йўқотиши мумкин

Аввалроқ «шахарликлар»га 115 та банд бўйича айблов қўйилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби раҳбарияти Англия Премьер-лигаси томонидан молиявий қоидаларнинг 115 бор бузилиши бўйича чиқариладиган якуний ҳукмнинг кечикиш сабабини маълум қилди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, ҳукмнинг кечикиши унинг ортидан келиб чиқадиган жиддий оқибатлар билан боғлиқ. Агарда «шахарликлар» чемпионатдан четлатиладиган бўлса, бу АПЛга 2,5 миллиард фунт стерлингга (2,8 млрд евро) тушиши мумкин.

Таъкидланишича, «Манчестер Сити» турнирни тарк этган тақдирда, жамоани нафақат Хосеп Гвардиола, балки Эрлинг Холанд каби жаҳон даражасидаги юлдузлар ҳам оммавий равишда тарк этишади. Бу эса трансляция ҳуқуқига эга бўлган телеканалларга АПЛ билан шартномаларни бекор қилиш ҳуқуқини беради. Натижада лига бир зумда бир неча миллиардлик даромадидан маҳрум бўлиши хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Премьер-лига 2023 йилнинг февраль ойида «Манчестер Сити»га молиявий қоидаларни бузгани бўйича расмий айблов қўйган эди. АПЛ ҳужжатида жами 115 та банд кўрсатилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг