Агар Консейсау кетса, «Ювентус» Гринвудни жамоага олиб келмоқчи
Туриннинг «Ювентус» клуби «Марсел» қанот ҳужумчиси Мейсон Гринвудни трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, 24 ёшли инглиз футболчиси жамоани тарк этиши мумкин бўлган Франсишку Консейсауга муносиб ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Айни дамда Консейсауга Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Ювентус» раҳбарияти Консейсау атрофидаги вазият қандай ривожланишини ва Эдон Жегрова трансфери бўйича тушиши мумкин бўлган таклифларни кутмоқда. Шу омиллар асосида Гринвудни сотиб олиш бўйича якуний қарор қабул қилинади.
Мейсон Гринвуд жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 42 та учрашувда майдонга тушиб, ўзининг сермахсуллигини намоён этди. У рақиблар дарвозасига 25 та гол киритиш билан бирга, 10 та самарали узатмани ҳам амалга оширди.
Футболчининг «Марсел» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати айни пайтда 55 миллион еврога баҳоланмоқда.