locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Агар Исакда жароҳат аниқланса, қанча муддатга сафдан чиқиши маълум

«Ливерпул» ҳужумчиси «Тоттенҳем»га қарши баҳсда чап оёғини шикастлаб олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Агар Исакда жароҳат аниқланса, қанча муддатга сафдан чиқиши маълум
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
20.12.2025, Як.
Тоттенҳэм
1
Ливерпул
2

«Ливерпул» ҳужумчиси Александр Исак «Тоттенҳем»га қарши учрашувда (2:1) олган жароҳати туфайли, агар оёғида синиш тасдиқланса, бир неча ой майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, ҳозирча аниқ ташхис қўйилмаган, бироқ клубда бундай сценарийдан хавотир бор ва мерсисайдликлар футболчисиз узоқ муддат ўйнашига тўғри келиши эҳтимоли истисно этилмаяпти.

Аввалроқ клуб ҳужумчида хачсимон боғлам жароҳати йўқлигини маълум қилган эди.

Иcак Англия Премьер-лигасининг 17-тури доирасида «Тоттенҳем»га қарши баҳсда чап оёғининг пастки қисмидан жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди.

Футболчи 60-дақиқада, ўзи киритган голдан сўнг дарҳол майдонни тарк этди. Умуман олганда, швед ҳужумчиси «Ливерпул» сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг