locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Агар Эрон ЖЧ-2026'га бормаса, FIFA қандай йўл тутиши маълум бўлди

Бу ҳолатда Италияда яна бир имконият пайдо бўлиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) агар Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да иштирок этишдан бош тортса, қитъалараро плей-офф ўйинларини ташкил этиш вариантни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли Эрон Жаҳон чемпионатига бормаслиги мумкин. Бундай ҳолатда саралашдан ўта олмаган жамоаларга турнирга йўлланма олиш учун имконият пайдо бўлади. Кутилишича, потенциал плей-офф баҳсларида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA)дан иккидан терма жамоа иштирок этади.

Шу тариқа, саралашнинг ҳал қилувчи ўйинида Босния ва Герцеговина термасига имкониятни бой берган Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашишда яна бир имкониятга эга бўлиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг