locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Афсонавий италиялик футболчи Франко Барези вафот этди

Барези профессионал фаолияти давомида фақат “Милан” шарафини ҳимоя қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италия футболи афсонаси, “Милан” ва Италия терма жамоасининг собиқ сардори Франко Барези 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Милан” клуби расман маълум қилди.

Барези профессионал фаолияти давомида фақат “Милан” шарафини ҳимоя қилган. У 20 йил давомида “россонерилар” сафида тўп суриб, 700 дан ортиқ учрашувда майдонга тушди ҳамда олти марта А Серия, уч марта Европа Чемпионлар кубоги/УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Клуб унинг 6-рақамли футболкасини абадийлаштирган.

Италия терма жамоаси сафида Франко Барези 1982 йилги жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган, шунингдек, 1994 йилги мундиал финалида жамоа сардори сифатида майдонга тушган. У футбол тарихидаги энг буюк ҳимоячилардан бири сифатида эътироф этилади.

Сўнгги йилларда Барези соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келган эди. Унинг вафоти муносабати билан футбол оламининг кўплаб намояндалари ва клублари таъзия билдирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг