locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Мозамбик дарвозасига нақд 4 та гол урди

Нигерия терма жамоаси чорак финалда Жазоир - Конго ғолиби билан куч синашади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Мозамбик дарвозасига нақд 4 та гол урди
ФОТО: Getty images

Нигерия терма жамоаси Африка Миллатлар кубогининг плей-офф босқичида Мозамбик билан тўқнаш келиб, 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Тўқнашувнинг 25-дақиқасида Адемола Лукман ўйиндаги ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Виктор Осимхен ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 47-дақиқада эса "Галатасарай" ҳужумчи дублни расмийлаштириб, фарқни 3 тагача етказиб қўйди. Бундан ташқари, Акор Адамс 75-дақиқада жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, нигерияликлар чорак финал йўлланмасига эга бўлишди.

Маълумот учун, Нигерия терма жамоаси чорак финалда Жазоир - Конго ғолиби билан куч синашади.

Африка Миллатлар Кубоги. 1/8 финал
Нигерия – Мозамбик 4:0
Голлар: Лукман 25, Осимхен 30, 47, Адамс 75

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг