Африка Миллатлар Кубоги. Миср Бениндан устун келиб, чорак финалга йўл олди
Салоҳ яна гол урди.
ФОТО: Getty images
Африка Миллатлар Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Миср — Бенин қарама-каршилиги якунига етди.
Ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланди ва унда “фиравнлар” устун келишди.
Ўйинда дастлаб 70-дақиқада Марван Аттия ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Жодел Доссу мувозанатни тиклаб, бенинликларга умид бағишлади.
Бироқ қўшимча таймларда Миср терма жамоаси ўз тажрибасини намойиш этди. 97-дақиқада Яссир Иброҳим жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, экстра-таймлар якунида жамоа сардори Муҳаммад Салоҳ якуний нуқтани қўйди — 3:1.
Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал
Миср – Бенин 3:1
Голлар: М. Аттия (70), Я. Иброҳим (97), М. Салоҳ (120+4) — Ж. Доссу (83)
Розикжон Султонмуродов
Журналист