Адвокат: «Кот-д'Ивуар даражасини биламиз. Аммо рақибнинг ишини қийинлаштира оламиз»
Ўйин 26 июн куни соат 01:00да старт олади.
ФОТО: Getty images
Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи Дик Адвокат Кот-д'Ивуарга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Кот-д'Ивуар — ажойиб жамоа, у ўртоқлик ўйинида Францияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Биз бундай рақиб билан ўйнай олганимиздан фахрланишимиз керак. Футболчилар бу чақириқни қабул қилишни истайдилар. Биз бор кучимиз билан ўйнамоқчимиз.
Агар Эквадор билан бўлгани каби ўйнасак (0:0), ўйлайманки, тўғри йўлда бўламиз. Кот-д'Ивуар терма жамоасининг даражасига қарамай, менда ажойиб туйғу бор. Биз ҳар қандай рақибнинг ишини қийинлаштира оламиз», — Адвокатнинг сўзларини ФИФА расмий сайти келтирмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист