Adidas 22 та терма жамоа учун янги уй формаларини тақдим этди
Ушбу тўпламлар орасида ЖЧ-2026да айрим жамоалар кийадиган либослар ҳам бор.
ФОТО: Getty Images
«Adidas» компанияси ижтимоий тармоқларда 2026—2027 йиллар учун мўлжалланган 22 та терма жамоанинг уй либосларини тақдим этди.
Ушбу тўпламлар орасида АҚШ ва Мексикада ўтказиладиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида айрим жамоалар кийадиган формалар ҳам бор.
Янги либослар Италия, Аргентина, Испания, Германия, Япония, Бельгия, Перу, Саудия Арабистони, Жазоир, Швеция, Қатар, Шотландия, Коста-Рика, БАА, Колумбия, Мексика, Чили, Украина ва Уэлс жамоалари учун ишлаб чиқилган.
«Таърифлашнинг ҳожати йўқ бўлган дропларни тақдим этамиз. 22 форма. 3 чизиқ. Чексиз гўзал ўйинлар», — дейилади компания баёнотида.
Насрулло Каримов
Журналист