Адемола Лукман — «Атлетико Мадрид» футболчиси (Романо)
«Аталанта» ҳужумчиси Адемола Лукман фаолиятини Испания чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Мадриднинг «Атлетико» клуби ва Бергамо жамоаси ўртасида трансфер бўйича тўлиқ келишувга эришилди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
«Матрасчилар» нигериялик футболчи учун кафолатланган 35 миллион евро тўлайдиган бўлди. Яна 5 миллион евро италияликлар ҳисобига бонуслар кўринишида тушиши мумкин. 28 ёшли ҳужумчи Мадрид клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Лукман 2022 йилнинг ёзидан буён «Аталанта» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида у барча турнирларда 137 та ўйинда майдонга тушиб, 55 та гол ва 27 та голли узатмани амалга оширди. 2024 йилда нигериялик юлдуз жамоаси билан Европа Лигасида ғолиб чиқди ва ўша йили Африканинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.