Адейеми ноқонуний қурол сақлагани учун жазоланди
Унга нисбатан маъмурий иш очилган.
ФОТО: Getty images
Германия терма жамоаси футболчиси Карим Адейеми ноқонуний қурол сақлагани учун 450 минг евро жаримага тортилди. Бу ҳақда N-TV хабар берди.
Немис полицияси футболчининг ёнидан иккита тақиқланган ўқотар қурол топгач, унга нисбатан маъмурий иш очилган.
Натижада Адейемининг даромадидан келиб чиқиб, тахминан 450 000 евро миқдорида жаримага тортилади.
Бош прокурор Майкл Бургфрафнинг маълум қилишича, қарор жорий йилнинг 30 октябрь куни қонуний кучга кирган.
Германия қонунларига кўра, қурол зўравонлик содир этишда ишлатилса, жазо муддати 10 йилгача етиши мумкин, бироқ Адейеми қуролдан жиноят содир этишда фойдаланмаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист