Адейеми «МЮ» ва «Интер» билан музокара олиб бормоқда
«Боруссия Д» ҳужумчиси мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин.
ФОТО: Getty Images
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Карим Адейеми бошқа клублар билан алоқага чиқмоқда. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Манбага кўра, футболчи мавсум якунида Дортмунд жамоасини тарк этишга мойил ва у АПЛ ёки А Серияга ўтиши мумкин.
Таъкидланишича, яқинда Адейемининг манфаатларини машҳур агент Хорхе Мендеш ҳимоя қила бошлаган. Агент унинг трансфери юзасидан «Манчестер Юнайтед» ва «Интер» клублари билан бевосита музокара олиб бормоқда.
Жорий мавсумда 23 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 14 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди. Нуфузли Transfermarkt портали Адейемининг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист