locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ADAMS тизими билан ишлашдаги камчиликлар муҳокама қилинди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ADAMS тизими билан ишлашдаги камчиликлар муҳокама қилинди
ФОТО: Getty Images

Бугун Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан ADAMS (Антидопинг маълумотларини бошқариш тизими) платформасида маълумотлар тақдим этишдаги камчиликлар ва уларнинг оқибатларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Миллий антидопинг агентлиги раҳбарияти ҳамда спорт федерацияларнинг масъул вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда ADAMS тизимидан нотўғри ёки кечиккан ҳолда фойдаланиш ҳолатлари, айниқса, манзилни киритишдаги хатолар, спортчиларнинг мусобақа ва мусобақадан ташқари даврларда допинг назоратидан ўтиш жараёнига қандай салбий таъсир қилиши кенг муҳокама қилинди.

Мутасаддилар спортчилар ва уларнинг мураббийлари томонидан тизимдан фойдаланиш бўйича етарли билим ва амалий кўникмалар мавжуд эмаслиги, бу эса халқаро даражадаги мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқига хавф солаётганини алоҳида таъкидлашди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг