Ачимпонг «Арсенал»га ўтишни истамоқда
Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Челси»нинг 20 ёшли футболчиси Жош Ачимпонг «Арсенал»га ўтмоқчи. Бу маълумотни журналист Эдуардо Хагн ўртоқлашди.
Манбанинг хабар беришича, «кўклар» 20 ёшли футболчини сотмоқчи эмас, аммо у жамоани тарк этишга қатъий қарор қилган.
Таъкидланишича, Ачимпонгнинг хизматлари бир нечта клубларга таклиф қилинган, шу сабабли унинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.
Ўтган мавсумда Ачимпонг барча турнирларда 30 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди.
Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt нуфузли портали мутахассислари инглиз футболчисини 25 миллион еврога баҳоламоқда.