Ачерби «Ал-Ҳилол»га ўтиши мумкин
Transfermarkt портали 38 ёшли футболчини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
“Интер” клуби марказий ҳимоячиси Франческо Ачерби фаолиятини Саудия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, 38 ёшли футболчига “Ал-Ҳилол” жиддий қизиқмоқда.
“Нерадзуррилар”нинг собиқ бош мураббийи Симоне Индзаги ёзда жамани тарк этадиган футболчининг вазиятидан фойдаланиб, уни Осиёга олиб келмоқчи. Томонлар ўртасида дастлабки музокара бошланган.
Маълумот учун, Transfermarkt портали 38 ёшли футболчини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда Ачерби миланликлар сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, жами 1590 дақиқа ҳаракат қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист