locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Abu Dhabi Grand Slam 2025 турнирида иштирок этувчи жамоамиз таркиби тасдиқланди

Abu Dhabi Grand Slam 2025 мусобақасида дунёнинг барча қитъалари 53 давлатидаги жами 398 нафар спортчи иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Abu Dhabi Grand Slam 2025 турнирида иштирок этувчи жамоамиз таркиби тасдиқланди
Фото: Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг расмий канали

28-30 ноябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи "Катта Дубулға" тоифасига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Abu Dhabi Grand Slam 2025 мусобақасида дунёнинг барча қитъалари 53 давлатидаги жами 398 (240 эркак, 158 аёл) нафар дзюдочи медаллар учун баҳс олиб боради. Мураббийлар штаби томонидан Абу-Даби "Катта Дубулға" турнирида иштирок этувчи терма жамоамиз таркиби тасдиқланди.

Абу-Дабига йўл оладиган делегациямиз:

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Суғдийона Рафқатова
-57 кг: Шукуржон Аминова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
-90 кг: Умар Бозоров
+100 кг: Муаззафарбек Тўрабоев

Мураббийлар - Алексей Будолин, Олимбой Олимов
Шифокор - Азиз Қаюмов

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг